Наманган вилояти ИИБ шахсий таркиби, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларини халқчил, профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Нажмиддин Халилов, хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Маҳлиё Убайдуллаэва, маънавий маърифий ишлар бўлими бош инспектори, подполковник Файзулло Ҳакимов, вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи, подполковник Нуритдин Раҳимов мазкур муҳим ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан атрофлича тушунчалар бердилар.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
"Постда" мухбири.
Наманган вилояти.
