ИИВ Малака ошириш институтининг Қашқадарё филиалида ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларининг билим ва касбий маҳоратини мустаҳкамлаш мақсадида сайёр ўқув йиғини бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 1 феврал куни бошланган ўқув йиғини 5 февралга қадар давом этади.
Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этилган ўқув йиғинида хотин-қизлар масалалари бўйича 16 нафар (катта) инспектор қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш борасидаги хизмат кўникмалари бойтилмоқда.
Сайёр ўқув йиғини тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвалига асосан олиб борилмоқда.
Уйғун АБДУСАЛОМОВ,
ИИВ Қашқадарё академик лицейи директорининг ходимларнинг
малакасини ошириш бўйича ўринбосари, подполковник.
