Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ Академияси ўқитувчилари томонидан “Сайёр Академия” ўқув дастури асосида профилактика (катта) инспекторларининг касбий билим ва кўнималарини ошириш бўйича ўқув йиғинлари ташкил этилди.

Сайёр ўқув дастурига асосан ўтказилган онлайн ўқув йиғинларида профилактика инспекторларининг ҳуқуқий билим ва касбий маҳоратини оширишга оид маърузалар тингланди. Профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг соҳага доир ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти ва мамлакатимизда кечаётган сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларга оид билимлари ҳам оширилди.

Сайёр ўқув машғулотларида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 -йил 29-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфизлиги кнсепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида белгиланган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Ғуломжон ҚАРШИЕВ,

ИИВ Академияси факултет бошлиғи ўринбосари, подполковник.