Урганч шаҳрида яшовчи А.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрди. Ички ишлар органлари томонидан жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида унга нисбатан қидирув эълон қилинди. 

Вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ ППХ баталъони ижтимоий-оммавий ва маданий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш отряди гуруҳ командири, катта сержант Ўлмасбек Холлиэв ҳамда 2-отряд бўлинма командири, сержант Расулбек Тагановлар мазкур маълумот асосида тезкор қидирув тадбирини амалга оширишди. Натижада белгиланган қонун талабларига зид равишда яширинишга уринган А.Х. Урганч шаҳар ҳудудида ушланиб, шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилди.  

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.