Яқинда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида хизмат фаолиятини олиб бораётган йўл-патрул хизмати инспектори, сафдор М. Махамаджонов мазкур ҳудудда ҳаракатланаётган фуқаролардан бири Д.Ж.га тегишли маълумотларни планшет орқали текшириб кўради.

Ички ишлар органлари ходими томонидан қилинган тезкор саъй-ҳаракатлар туфайли, ушбу шахс жиноят содир этганлиги учун пойтахт ИИББ томонидан қидирувда эканлиги аниқланади. 

Шундан сўнг, мазкур фуқаро Чирчиқ шаҳар Иибга топширилади.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.