Куни кеча ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмда фидойилик билан хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Қимор – бу тузоқ” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

“Интизом” ойлиги доирасида ташкил этилган ушбу кечада сўз олганлар хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, ҳалол, мард ва жасур инсонлар қилиб тарбиялаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб, она Ватанимиз осойишталиги йўлида муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ҳарбийлар қисм қўмондонлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Мазмунли ўтган мазкур тадбир якунида унинг иштирокчилари эътиборига “Қимор – бу тузоқ” номли хужжатли филъм ҳам намойиш этилди.

Абдуҳамид ОЛЛАЁРОВ,

кичик сержант.