Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ўтган йилда криминоген вазиятга кўра “қизил” тоифага кирган маҳаллалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар этакчилари иштирок этишди.
Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Жаҳонгир Саъдуллаев раислигида ўтказилган мазкур йиғилишда ушбу тоифага киритилган ҳудудларда содир этилган жиноятлар ва уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар атрофлича муҳокама этилди. Шундан сўнг, ҳар бир ҳудуд масъулларининг кун тартибидаги масалалар бўйича ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якунида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш масалалари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
