Урганч туманидаги криминоген вазият оғир бўлган “Оёқбоғ” маҳалласида вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Баъзи мурожаатлар ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига юборилди.
Шундан сўнг маҳаллада Президентимизнинг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди. Бошқарма бошлиғи ҳамда соҳавий хизматлар масъуллари мазкур қарор ижросини таъминлашга қаратилган “Йўл харитаси” билан танишгач, маҳалла еттилигининг бу борадаги ҳисоботлари эшитилиб, фикр-мулоҳазалари тингланди.
Тадбир якунида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
