Жиззах вилояти ИИБ ҲПБ масъуллари томонидан Дўстлик туманида криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган тадбирлар сифати ўрганилди. Мазкур жараёнда “қизил” тоифага кирувчи маҳаллаларда профилактика инспекторининг маҳалла фаоллари билан ҳамкорлиги, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар учун мактабларда яратилган шароитлар ҳамда соҳа вакилларининг таълим муассасаларидаги фаолияти баҳоланиб, уларга ҳолатни ўнглаш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди. Шу куни Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда ов қуролига эга бўлган фуқаролар хонадони ўрганилди, туман ҳудудидаги бир қатор савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини техник қўриқлаш марказлари қўриғига олиш чоралари ҳам кўрилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“ПОСТДА” мухбири

Жиззах вилояти.