Бухоро вилоятидаги криминоген вазияти оғир, қизил тоифага кирган маҳаллаларда кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Вилоят ИИБ масъулларидан ташкил этилган йиғма отряд жойларда қатор тадбирлар ўтказиб келишмоқда. Йиғма отряди Ғиждувон туманида икки кунлик навбатдаги ўрганиш ишларини олиб боришди.
Отряд аъзолари аввало туман бўйлаб, жамоат тартибни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнингг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни ўтказди. “Қизил тоифа”га кирган 18 та маҳаллаларда ўтказган “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-тадбирлари шулар жумласидандир. Тадбирларга вилоят Ички ишлар бошқармасидан 71 нафар масъуллар бириктирилган бўлиб, жами 160 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, жамоатчилик вакиллари фаол қатнашди.
Тадбирлар давоми 3 мингдан ортиқ хонадон, 65 та корхона ва ташкилот, 152 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объэктлари шароити ўрганилди. Шунингдек, улар билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, кўчаларда бемақсад юрган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил 44 нафар шахслар ички ишлар органлари таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Профилактик тадбир давомида 20 нафар ов қуролига эга бўлган фуқароларнинг ов қуролини сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилишлари текширилди. Шундан тўрт нафар фуқарога нисбатан ов қуролини рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда, кўчаларда, корхона ва ташкилотларда 106 маротаба тарғибот йиғилишлари ўтказилди. Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича 35 дан ортиқ велосипед ҳамда 60 га яқин чорва моллари эгаларидан ўз мулкларини қаровсиз қолдирмаслик тўғрисида тилхатлар олинди. Фирибгарлик, ўғирлик, йўл транспорти ҳодисалари, тан жароҳати билан боғлиқ олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни бартараф этиш бўйича жами 8700 дан ортиқ буклетлар таркатилди.
Жорий йилнинг май ойида содир этилган жиноят ҳолатлари сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида кенг муҳокама килинди. Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйлар, савдо шохобчалари ва нотурар жой объэктларини “қўриқлов пулти”га улаш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди. Тадбир давомида 3 нафар фуқароларнинг савдо объэктлари ва хонадонлари қўриқлов пултига уланди.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган 3 нафар фуқарога “Ҳимоя ордер”лари ҳам расмийлаштирилди. Профилактика инспекторлари ҳисобидаги муқаддам судланган ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахслар тиббий текширувдан ўтказилди.
Шунингдек, 14 та низоли ва жанжалкаш ҳамда 1 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароити ва маиший муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, 27 нафар узоқ муддатга чиқиб кетган шахслар яшаш жойларида батафсил ўрганилиб, яқин қариндошлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши бўйича 55 та автомашина қарздорлиги бўйича жарима майдончаларига жойлаштирилди ҳамда жарималар ундирилди, 91 та автомобиллар текширилиб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Туман Ички ишлар бўлими Пробасия гуруҳи ҳисобида турган 613 нафар назорат остидаги шахслардан 95 нафари билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Туйғун Ашуров,
маёр.
Мирзоқул АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
