Хўш, бу муваффақиятга қандай эришилди?
– Энг аввало, аниқ режа ва тизимли ёндашув учун алоҳида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Маҳаллага бириктирилган ички ишлар бошқармаси раҳбарлари ва масъуллар томонидан ҳар бир хонадон ўрганилди. Ҳар қайси фуқаро билан суҳбатлашилиб, дард-у ташвишлар тингланди. Аниқланган муаммолар бўйича манзилли ва мақсадли иш олиб борилди. Иккинчидан, муқаддам содир этилган жами 9 та
– ўғрилик ва безорилик, тан жароҳати ва кибержиноятлар маҳалла еттилиги ва бириктирилган масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Келгусида бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиладик, – дейди туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Уйғун Абдуллаев. – Муқаддам судланган
3 нафар шахснинг ҳам ижтимоий аҳволи ўрганилиб, муаммолари ҳал этилди ва улар томонидан қайта жиноят содир этишининг олди олинди.
Булардан-да муҳим жиҳатга жиддий назар солинди. Яъни аҳолининг даромад манбайини шакллантиришга жиддий эътибор қаратилди. Маҳалла фуқаролари – Наргиза Алимова, Наргиза Мансурова, Шоҳида Юсупова ва Амирхол Амирова ташаббуслари билан кичик ишлаб чиқариш сехини ташкил этишди. Уларга кредит олишда ёрдам кўрсатилди. Натижада биргина сехда 10 нафардан зиёд аёл ишлай бошлади. «Ёшлар дафтари»га киритилган Бобур Соатов ва Тўйчи Бойназаровларнинг 200 миллион
сўмлик кредит олиб чорва сотиб олишгани сабабли, уларга 6 нафар ёш ишчи бўлиб ёлланишди.
– Низоли ва нотинч оилалар билан профилактик ишлар кучайтирилди, –дейди «Фаровон» маҳалласи раиси Илҳом Тошбоев. – Мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, оилавий жанжалларга сабаб бўлаётган айрим оилалар билан тизимли ишлаш натижасида мазкур оилалардаги муҳит ва муносабатлар яхшиланди.
Бугун замонавий кузатув камераларисиз хавфсизликни тўлиқ таъминлаб бўлмайди. Шу боис маҳаллага кириб-чиқиш жойларига жами 20 та камера ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Видеокамераларнинг 3 таси 360 градусли ПТЗ,
5 таси рақамни рўйхатга олувчи ва 5 таси юзни таниб олувчи замонавий камералар ҳисобланади. Шунингдек, тўсинларга бир нечта ташвиш ва СОС тугмалари ўрнатилиб,
ситуацион марказга ҳамда «Қалқон» дастурига интеграция қилинди.
Содиқ Раҳимов,
ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
