С.Валибек (исмлар ўзгартирилди) ҳалол меҳнатдан кўра, ўғрилик қилишни афзал биладиганлар хилидан. Шу боис ҳам беш маротаба жавобгарликка тортилиб, турли муддатларда жазосини ҳам олган. Бундан ўзига тегишли хулоса чиқармаган С.Валибек Бухоро шаҳар ИИОФМБ Пробация назоратида бўла туриб, жазони ўташдан бўйин товлайди. Натижада жиноят ишлари бўйича шаҳар суди томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинади.

Вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кун” ҳамда “Қидирув” тадбирлари давомида ички ишлар органлари ходимлари С.Валибек яширинган манзилни аниқлади. У Когон тумани ҳудудида ушланиб, 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. 

М.АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.