Фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг мулкини ўзлаштириб, бамайлихотир яшамоқчи бўлганлар адашади. Жумладан, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи А.Г. ҳам бировларни чув туширгани учун Қарши шаҳар ИИОФМБ томонидан терговга жалб этилганди. Аммо у айбига иқрор бўлиш ўрнига, қочишни афзал билди. Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Вилоят ИИБ ТҚХ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида у Тошкент шаҳрида ушланиб, Вшга жойлаштирилди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
