Капитан Сайдулло Йўлдошев 2015-йилда ИИВ Ака­демиясини тамомлаб, илк хиз­матини Чуст туман ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида бошлаган. Сўнг Тўрақўрғон тумани ИИБ да ишлади. 2022-йилда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Қидирув суриштирув бўлинмасига ишга ўтди. Ҳозирда Давлатобод тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалла­рини кўриб чиқиш бўйича катта инспектори сифатида фаолият олиб боради. Лавҳамиз қаҳрамони 2024-йил 23-декабр куни «Шишаки» маҳалласи ҳуду­дида тунги хизматга жалб этилган вақтда «Лаcетти» русумли транспорт воситасини тўхтатиб, тегишли ҳужжатларни тақдим эти­лишини сўраганда ҳайдовчи­нинг маст ҳолатда экани аниқланди. 

Инспектор қоидабузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди. Шундан сўнг фуқаро капитан С.Йўлдошевга ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни судга юбормасдан, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 

100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди. Инспектор унга бу иши қонунга хилоф эканини тушунтирди. Лекин қоидабузар тушунишни истамади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Давлатобод тумани ИИБ биноси олдида капитан С. Йўлдошевга 2 млн 

755 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўз мухбиримиз. 

Наманган вилояти.