Сирдарё вилояти қон қуйиш марказида шундай шиор остида қон топшириш аксияси бўлиб ўтмоқда. Унда вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Аксия давомида топширилган қон препаратлари Онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун беғараз берилади.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
"Постда" мухбири.
Сирдарё вилояти.
