Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, “Қўнғиртоғ” дала полигонида ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмалари навбатчилик қисми ҳамда ички ишлар органлари биноси қўриқловига жалб этиладиган ходимлар билан фавқулодда вазиятларда жанговар қуроллар ва махсус воситаларни қўллаш, уларнинг техник-тактик хусусиятлари, тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда жанговар қуроллардан ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Машғулот давомида иштирокчиларнинг мерганлик маҳорати баҳолаб борилди, зарурий тавсиялар берилди.  

Ўқув машғулотлар давом этмоқда.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.