Дўстлик туманининг “Саноатчилар” маҳалласида ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилот ва корхоналар масъуллари ҳамда маҳаллалар бешликлари иштирокидаги ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг тадбиркорликка оид ташаббусини қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мазкур жараёнда ёшлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари белгиланди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров ва бошқа мутасаддилар қатнашди. Шунингдек, маҳалла ёшлари иштирокида стол тенниси, шахмат ва шашка мусобақалари ҳамда ёш санъаткорларнинг консерти уюштирилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
