Урганч шаҳар ИИОФМБ осойишталик посбонлари пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича бир қатор тезкор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. 

Жумладан, яқинда мазкур ҳудуддаги “Тўмарис” савдо маркази ёнидан ўтаётган хонқалик Ж.М. ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотади. 

Шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ичида 10 та қадоқда “Трения” номли жами 5 минг 500 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди. 

Шу боисдан, мазкур ҳолат бўйича Ж.М.га нисбатан белгиланган тартибда қонуний чора кўрилди. 

                                       Худойберган ЖАББОРОВ,  

                                          “Постда” мухбири.