«Хос» маҳалласида яшовчи Ш.А.нинг банк пластик картасидан 8 миллион сўм пул маблағи ечиб олинади. Жабрланувчининг мурожаати асосида олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур маблағ пойтахтимизда истиқомат қилувчи М.Т.нинг ломбарддаги қарзини ёпиш учун ўтказилгани маълум бўлади. Суриштирув давомида М.Т. бу ишни қилмаганини айтиб, ломбарддан бир неча танишлари учун ўзининг номига қарз олиб берганини маълум қилади. Ушбу жиноят катта терговчи, капитан Шаҳобиддин Сулаймонов томонидан тергов қилиниб, айбдорлар қилмишига яраша жазо олишди.
Бўлим терговчилари – катта лейтенантлар Аброр Нурматов ва Шоҳрух Маҳкамов,
суриштирувчилар – катта лейтенантлар Самандар Абдумуталов ва Аслиддин Насриддиновлар қидирувдаги 6 нафар шахснинг яшириниб юрган манзилини аниқлаб, уларга нисбатан жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшишди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент вилояти.
