Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Хавастлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Жиззах шаҳридаги тадбиркорлик субъэктларидан бирида ишловчи Р.Ў. уяли алоқа воситасида турли диний экстремистик мазмундаги материалларни сақлаб, уларни танишларига тарқатиш билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Айни мазмундаги қонунбузарлик вилоятнинг Янгиобод тумани “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи З.Д. томонидан ҳам содир этилган. Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи, Жиззах шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олаётган М.Б. эса уяли алоқа воситаси орқали порнографик мазмундаги фото ва видео тасвирларни танишларига тарқатишни одат қилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
