“Маънавият ойлиги” доирасида Қоракўл тумани Иибда “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Унда мамлакатимиз ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, соҳа ходимларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини юксалтириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Фахрийлар ички ишлар соҳасининг ўзига хос масъулияти ва шарафи, касбга садоқат, қонунийлик ва адолат, халқпарварлик, фидойилик каби юксак фазилатларнинг ички ишлар органи ходими фаолиятидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, сўзга чиққанлар “Устоз-шогирд” анъаналарининг соҳа равнақидаги ўрни, ёш ходимларнинг касбий фазилатларини юксалтириш омиллари, узоқ йиллик фаолият давомида эришган ютуқлари ва ҳаётий ўгитларини ёш ходимлар билан бўлишишди.

Ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.