Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисмда мазкур қисмга бириктирилган “Жасорат мактаби” ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Тадбир доирасида ёшлар ҳарбий санъат намуналарини томоша қилдилар, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, Ватанга садоқат, юртга муҳаббат ва жасорат туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди. Етук малакали ҳарбий хизматчилар томонидан ўтказилган ушбу суҳбатларда Давлат Мадҳиясининг мамлакат суверенитети, бирлик ва миллий ғурур рамзи сифатидаги ўрни алоҳида таъкидланди.
Тадбир “Давлат Мадҳияси — халқнинг руҳий кучи, миллий ғурур ва мустақиллик тимсоли” шиори остида ўтказилиб, ёшларнинг ҳарбий хизматга қизиқишини ошириш ва уларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилди.
