Шўрчи туманидаги “Хушчекка” маҳалласида яшовчи Зебо Саидова (исм-шарифи ўзгартирилди)нинг бир бош қўйи йўқолди.
Тунги вақтда номаълум шахс қўрасидан 1,5 миллион сўмлик қўйни ўғирлаб кетади. Эртаси куни қўйининг йўқолганини пайқаган Зебо опа туман Иибга мурожаат қилади. Кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни туманнинг “Лайлакхона” маҳалласида яшовчи Р.Наимов содир этгани аниқланди.
Ашёвий далил олингач, Р.Наимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
