Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ биносида капитал таъмир ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунгача ишларнинг асосий қисми бажариб бўлинди. Жумладан, навбатчилик қисмида узлуксиз фаолият учун қулай шароитлар яратилди. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи жойлашган хоналар ҳам замон талабларига мосланди. Маънавият ва маърифат хонаси ҳамда “Ватанпарварлик бурчаги”да яратилган имкониятлар шахсий таркибнинг билимини оширишда қўл келмоқда.

Шунингдек, Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлимига тегишли бўлган бино таъмирланиб, ички ишлар органларининг мурожаатлар билан ишлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, эксперт-криминалистика хизматлари ходимлари жойлаштирилди. Бундан ташқари, ички ишлар бўлими ёнидан пробасия хизмати биноси ва ошхона қуриб, фойдаланишга топширилди. Айни вақтда спорт ҳамда тренажёр заллари, ювиниш хонаси, ётоқхона таъмирланяпти. Бундан ташқари, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси барпо этилмоқда.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.