Ўғил-қизларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ички ишлар органлари ходимларининг шарафли хизмат фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Қувасой шаҳар Иибда очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Шу куни бир гуруҳ ёшлар бўлимга ташриф буюриб, ходимларнинг хизмат фаолияти, бўлимнинг моддий-техник базаси, бу ерда ташкил этилган «Ватанпарварлик бурчаги» ҳамда кутубхона билан яқиндан танишдилар.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фош этиш, тергов-суриштирув, эксперт-криминалистика, хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Соҳада қўлланилаётган рақамли технологиялар ва махсус воситалар кўргазма тарзида намойиш қилингани ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Йигит ва қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

Ўз музбиримиз.

Фарғона вилояти.