Қоракўл туманининг 3-секторига қарашли “Қуввача” маҳалласи ҳудудидаги истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашда қатор муаммолар мавжуд эди.
Аҳоли мурожаатларига асосан, сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Маҳалла ҳудудидаги қуввати 160 киловатт бўлган 1 дона трансформатор 250 киловаттлисига алмаштирилиши натижасида истеъмолчиларнинг электр таъминоти сифати яхшиланди.
Ш.ҲАЙИТОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
