Бухоро тумани ИИБ пробация гуруҳи ва жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди ҳамкорлигида “Работак” маҳалласида сайёр суд ўтказилди. Суд мажлисида тузалиш йўлига ўтган 8 нафар фуқаро жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек, жазодан бўйин товлаб келаётган 2 нафар шахснинг жазо тури оғирроғига алмаштирилди.

Шундан сўнг, Бухоро тумани ИИБ бошлиғи томонидан пробация ҳисобида турган ёшлар билан профилактик суҳбат ўтказилди. Уларнинг муаммолари ўрганилди.

Мирзо АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.