Фарзанди ортидан раҳмат эшитиш ҳар бир ота-онанинг бахти. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 1-ва 2-ўқув курслари курсантлари амалиётини юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Иибда йиғилиш ташкил этилди. Унда курсантлар ва уларнинг ота-оналари қатнашишди.
Тадбирда сўзга чиққан ИИБ мутасаддилари курсантларга хизмат интизоми ва қонунийлик талабларига қатъий риоя қилишлари, фуқароларга нисбатан хушмуомалада бўлишлари, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга аралашмасликлари, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари лозимлини уқтиришди. Шунингдек, курсантларнинг ота-оналари ҳам амалиёт ўтказиш бўйича йўриқнома билан таништирилди. Йиғилиш сўнгида ўқув йилини аъло баҳоларга якунлаган, намунали хулқи билан ўрнак бўлаётган курсантларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
