Сайхунободда маҳалла раисларининг ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Сайхунобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ў.Бурханова, туман Тарғибот гуруҳи раҳбари И.Хадиярова, туман ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, маёр М.Нармуратовалар 2022-йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маълумот беришди. Йиғилишда "Аёллар дафтари" бўйича ўтказилаётган хатлов, "оила-турмуш" доирасидаги ҳуқуқбузарликлар, шунингдек хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисидаги тадбирлар белгилаб олинди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
