Кун қаҳрамони
1992 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида таваллуд топган. Ички ишлар органларида 2014 йилдан буён хизмат қилади.
Ҳозирда К.Мухторов Андижон вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи сафдор ходими. У вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик тадбирлар чоғида Булоқбоши туманидаги «Кулла» деҳқон бозорида қарийб 110 килограмм оғирликдаги истеъмолга яроқсиз мол гўшти антисанитария шароитида сотилаётганини аниқлади. Мазкур маҳсулотни йўқ қилиш тўғрисидаги ҳужжат расмийлаштирилди.
– Сафдор Камолиддин Мухторов ўз хизмат мажбуриятига катта масъулият билан ёндашади, – дейди вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи командири, катта сержант Бурхонжон Рўзматов. – Яқинда у Андижон шаҳридаги Янги бозорда гўшт расталарини текшириш вақтида 27 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт сотилаётганини аниқлашга ўз ҳиссасини қўшди.
Борис КЛЕЙМАН.
Андижон вилояти.
Суратда: сафдор Камолиддин Мухторов хизмат пайтида.
