Фарғона шаҳрида жойлашган вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД Иккинчи минтақавий ҳудуд 10-сон тергов ҳибсхонасида ҳамкор ташкилотлар иштирокида юқумли касалликларни олдини олиш ҳамда аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида Фарғона вилояти ССБ масъул ходимлари билан биргаликда ўқув қарорлари ҳамда махсус техникаларни жалб этган ҳолда ҳибсхона ходимлари ва махсус контингент билан назарий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотнинг назарий қисми давомида, ходимларининг тиббий билимлари оширилиб, уларга қиш мавсумида турли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи омиллар, юқумли касалликлар четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш ҳамда шахший ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва касалликни изоляция қилиш бўйича профилактик чора-тадбирлар юзасидан кўникмалар берилди.
Ҳамкор ташкилотлар билан фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича юзага келиши мумкин муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланиб, ходимларнинг билим ва касб кўникмалари оширилди.
Ўқув машғулот якунида ҳибсхона ходимларига масъул ходимлар томонидан юқумли касалликларни олдини олиш юзасидан тайёрланган қўлланмалар тарқатилди.
