Ўз вақтида ўтказилаган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Айниқса, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашда куну-тун хизмат қилаётган ички ишлар органи ходимларининг саломатлигини сақлаш мақсадида ўтказиладиган тиббий тадбирлар айни муддаодир. Навоий вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимида чуқурлаштирилган тиббий бўлиб ўтди. Икки кун давомида ўтказилган кўрикда Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси Марказий Госпитали, Марказий поликлиникаси ва “Ўзбекистон” санаторийсининг малакали тор мутахассис шифокорлари иштирок этди.

 “Саломатлик поезди” номи билан бошланган бу хайрли иш дастлаб шаҳар ҳудудларда сўнг туманлар бўйлаб йўлга қўйилди. Айни пайтда фаолият юритаётган ходимлар билан бир қаторда уларнинг оила аъзолари ҳамда нафақага чиққан ходимлар ҳам текширилди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида жами 352 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилди, шулардан 27 нафарига стационар шароитда даволаниш ва 107 нафарига амбулатор шароитида даво муолажаларини олиш тавсия этилди.

Тиббий кўрик давомида жами 32 та бирламчи касаллик аниқланди. Шунингдек, Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги хизмат вақтида тан жароҳати олиб, соғлиги туфайли ногиронлик олган 5 нафар ходимлар ҳолидан хабар олинди. Уларга керакли дори-дармон, керакли тавсиялар берилди. Ходимларда ЭКГ ва кардивизер, рентгеноскопия ўтказилди. 

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникасида кўрик жараёнида ходимни лаборатор текширувлари, қон таҳлиллари қилинди. 



Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.