Бироздан сўнг автомашина эгаси улови ўрнида йўқлигини кўриб, тезда бу ҳақда ички ишлар органига хабар қилди. Қидирув ишлари натижасида, шу куннинг ўзида автоулов тумандаги автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахоналаридан биридан топилди. Устахона эгасининг айтишича, уни ҳайдаб келган йигит машина бузилиб қолгани учун таъмирга олиб келганини айтиб, сўнгра уйидан пул олиб келиш баҳонасида устадан такси учун 100 минг сўм пул қарз ҳам олиб кетган.
Яқин атрофдаги видеокузатув камераларидаги ёзувлар ўрганилиши натижасида кўп вақт ўтмасдан «учар йигит» қўлга олинди.
Беруний тумани ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўтган йили туманда автоҳалокатлар сони бирмунча камайди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
ўз мухбиримиз.
