Жиззах вилояти Пахтакор тумани Иибда ҳудудий ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари ҳамда соҳавий хизматлар бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бўйича ўринбосарлари иштирокида соҳа вакилларининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда маънавий-маърифий соҳада ички ишлар органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган Зафаробод тумани маънавият ва маърифат маркази раҳбари Саодат Инатовага Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.