Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар, Нарпай, Каттақўрғон ва Пахтачи туманларида туманлараро патрулъ-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилди.
Бугун Каттақўрғон туманида ўтказилган хизмат олди йўриқномасида ушбу бўлинмаларни самарали хизмат олиб боришлари ва хизматлари давомида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчикка қарши курашиш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, содир этилган жиноятларни барвақт фош этиш мақсадида, 12 та Нехиа-3 русумли хизмат автомашиналари вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан тантанали равишда топширилди.
