Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой ва Зафаробод туманларида бўлиб, мутасаддилар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун ўтказиладиган сайлов куни сайлов участкаларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан мулоқотлар қилди. Мазкур жараёнда турар жойлар ва ижтимоий объэктларнинг куз-қиш мавсумига ҳозирлиги, пахта хомашёси талон-тарожининг олдини олиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.  

Ўз мухбиримиз.