Узоқ ўтмишга эга қадимий ва навқирон Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси доимо сайёҳлар билан гавжум.

Шу сабабли ҳам бу ерга келаётган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш, улар билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Жумладан, уларни кутиб олиш, жойлаштириш, туристик йўналишлар бўйлаб жойлашган овқатланиш шохобчалари, дўконлар, туристлар бориши кўзланган маданий мерос обидалари, музейлар, бошқа сайёҳлик объэктлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартиби намунали сақланаётир.

Шу боисдан ҳам жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур ҳудудга ташриф буюраётган сайёҳлар хавфсизлиги таъминланиб, кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўйилмади. Бу эса, сайёҳларнинг юртимиз ҳақидаги ижобий фикрларининг янада мустаҳкамланишида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Шаҳзод НОСИРОВ,

катта лейтенант.