Хива шаҳрида ўтказилган халқаро этноспорт фестивали иштирокчиси, жанубий кореялик Ким Ён вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган фуқаролик паспортини эҳтиёцизлик оқибатида йўқотиб қўйганлигини билдирган. Соҳавий хизмат ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу фуқаролик паспорти Урганч халқаро аэропортида тушириб қолдирилгани аниқланди Ким Ёнга топширилди.

Шу куни бошқарма ходимлари “Ичан қалъа” ҳудудида унутиб қолдирилган озарбайжонлик фестивал иштирокчиси Ш.Абдуллоҳга тегишли бўлган “Самсунг” русумли уяли алоқа телефонини ҳам топиб, ўз эгасига қайтарди.

Хорижий сайёҳлар бошқарма ходимларининг хизмат фаолиятини алоҳида эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм виилояти.