Хизматларда
Юртимиз бой тарихий мероси, айниқса, бетакрор ва муҳташам меъморий обидалари, асори атиқалар билан дунё халқларини ўзига жалб этиб келади. Неча-неча асрлардан буён қад ростлаб турган бу обидалар ҳали-ҳамон ўз жозибасини йўқотмаган. Бундан кўринадики, аждодларимиз ақл-заковатда тенгсиз бўлишган. Зеро, соҳибқирон бобомиз Амир Темур «Ким қудратимизга шубҳа қилса, биз қурган иморатларга боқсин», дея бежиз таъкидламаган.
Юртимиз бой тарихий мероси, айниқса, бетакрор ва муҳташам меъморий обидалари, асори атиқалар билан дунё халқларини ўзига жалб этиб келади. Неча-неча асрлардан буён қад ростлаб турган бу обидалар ҳали-ҳамон ўз жозибасини йўқотмаган. Бундан кўринадики, аждодларимиз ақл-заковатда тенгсиз бўлишган. Зеро, соҳибқирон бобомиз Амир Темур «Ким қудратимизга шубҳа қилса, биз қурган иморатларга боқсин», дея бежиз таъкидламаган.
Қашқадарё вилоятида 1473 та туризм объэкти мавжуд. Музейлар, зиёрат туризми объэктлари, археология, архитектура, монументал санъат ёдгорликлари, маданий мерос объэктлари, эко-агротуризм каби бетакрор обидалар шулар жумласидан. Улар орасида Шаҳрисабз шаҳрининг Амир Темур хиёбонида жойлашган Оқсарой мажмуаси, Дор ус-саодат, Дор ут-тиловат, Чубин мадрасалари, Қарши туманида жойлашган Абул Муин ан-Насафий, Китоб туманидаги Ҳазрати Башир ва Хўжа Эмканагий мажмуалари, Китоб давлат геологик-палеонтологик қўриқхонаси, Ҳисор қўриқхонаси ҳудудида жойлашган Амир Темур ғори ҳамда динозавр излари доимий равишда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ўзига жалб этиб келади.
Воҳага ташриф буюрадиган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг малакали ходимлари зиммасига юкланган бўлиб, бу борада соҳавий хизмат вакиллари бир қатор ижобий ишларни амалга ошириб келишмоқда. Сайёҳлар учун вилоятда жами 42 та меҳмонхона, 20 та уй-меҳмонхона ва 5 та хостел фаолияти йўлга қўйилган. Уларнинг барчаси «Е-меҳмон» электрон тизимига уланган.
2020 йил ва жорий йилнинг январ ойи мобайнида ходимларимиз томонидан 18 та жиноят аниқланди. Шунингдек, муқаддам жиноят содир этиб, қидирувда бўлган 4 нафар шахс ушланди. Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ташриф объэктлари ва уларга туташ ҳудудларда истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаро уйида ноқонуний сақлаётган ов қуролларини ўз ихтиёри билан ички ишлар органларига топширди.
Энг муҳими, ўтган даврда хорижлик сайёҳларга нисбатан ёки улар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноят билан боғлиқ бахциз ҳодисалар қайд этилмади.
Хизмат фаолияти давомида туристларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрининг Амир Темур хиёбони ҳудудида 6 та ахборот шохобчаси ўрнатилиб, улар мебеллар, тез тиббий ёрдам қутичаси, зарурий маълумотлар акс этган буклет, флаер ва бошқа таниш белгилари билан жиҳозланди.
Шунингдек, ИИВ томонидан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллар, автобуслар ажратилди. Бошқарма иш фаолиятини инновацион ғоялар ва технологияларга асосланган ҳолда ташкиллаштириш мақсадида юқори ўтувчанлик қобилиятга эга бўлган 4 та сегвей ҳаракатланиш воситаси харид қилиниб, хизматда фойдаланиб келинмоқда. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳомийлик асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 3 та енгил автомобил, 2 та мотосикл, 2 та квадросикл ходимлар ихтиёрига берилди. Буларнинг барчаси хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда қўл келмоқда.
Бир сўз билан айтганда, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари зиммасига юкланган вазифаларни сидқидилдан бажариб, тарихий обидаларга ташриф буюраётган хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини ишончли таъминлашмоқда.
Нурбекхон ЭГАМНАЗАРОВ,
маёр.
Қашқадарё вилояти.
