Сурхон воҳасида туризмни ривожлантириш, туризм намойиши объэктларига хорижлик сайёҳларни жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, воҳада туризм салоҳияти, қолаверса, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча куч-воситалар етарли.

Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси вилоят ҳудудидаги сайёҳлик намойиши объэктлари, меҳмонхоналар, чорраҳалар, аэропорт ва вокзаллардаги кузатув камералари билан интеграция қилинган. Бу орқали туристларнинг вилоят ҳудудига кириб келишидан тортиб қайси меҳмонхонага жойлашиб, «Э-меҳмон» базасидан рўйхатдан ўтиши, сайёҳлик объэктларига хавфсиз бориши ва қайтиб чиқиб кетиши назорат қилиб борилади.

Суткалик навбатчилик асосида хизмат олиб бориш давомида вилоятимизга ташриф буюрган сайёҳлар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, тегишли ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 8 ойида ташриф объэктларида хизмат олиб бораётган ходимларимизга 

3806 нафар хорижлик ва маҳаллий туристлар турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг барчасига зарурий ёрдамлар кўрсатилган. 

Бошқармамиз ходимлари сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, вилоятда туризмни ривожлантириш, ҳудудга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ҳам яқиндан кўмаклашишмоқда. Шу мақсадда яқинда ҳамкасбларимиз Хоразм, Бухоро, Тошкент ва Самарқанд вилоятларига хизмат сафарларини уюштириб, сайёҳлар ўртасида тарғибот ишларини олиб боришди. Жумладан, мазкур вилоятлардаги туризм намойиши объэктларида Франсия, Хитой, Туркия, Австралия, Бразилия, Латвия каби бир қанча давлатлардан келган мингга яқин хорижликлар билан ўтказилган суҳбат жараёнларида уларнинг аксарияти Сурхондарёнинг туризм салоҳияти ҳақида етарли маълумотга эга эмасликларини билдиришди. Шу боис вилоятнинг миллий анъаналари, туризм 

объэктлари ва тарихий қадамжолари ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш қилиниб, ташриф давомида уларнинг хавфсизлиги таъминланиши, лозим бўлганда, керакли ёрдамлар кўрсатилиши ҳақида батафсил маълумот берилди. Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати сайтлари, туризм объэктлари йўналиш харитаси акс эттирилган буклетлар тарқатилди.

Акбар МАВЛОНОВ, 

капитан. 

Сурхондарё вилояти.