Қадимий ва кўҳна Бухоро ўзининг бой тарихи ҳамда жозибадорлиги билан юртимизда ўз ўрнига эга. Шу боис ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ҳамиша диққат марказида.
Ташриф буюрган маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, хавфсиз сайёҳлик муҳитини яратиш қолаверса, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тизимли ишлар ташкил қилинган.
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига саёҳат қилиш мақсадида ташриф буюрган самарқандлик Н.Мардиеванинг ҳамёни ва пулларини эҳтиёцизлиги оқибатида йўқотганлиги тўғрисидаги мурожаати қисқа фурсатларда бошқарма ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди. Шунингдек, Канада фуқароси С.Зоуевнинг эҳтиёцизлиги оқибатида шахсий буюмларини йўқотиб қўйганлиги тўғрисидаги мурожаати ҳам бошқарма ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди. Хорижий сайёҳ шахсий буюмлари топилганидан хурсанд бўлиб, миннатдорлик билдирди.
М.Рашидова,
катта лейтенант.
Бухоро вилояти.
