Фарғона шаҳрида пробация ҳисобида турувчи шахслар учун сайёр қабул, меҳнат ярмаркаси ва тиббий кўрик ташкил этилди. Шаҳардаги мономарказда ташкил этилган мазкур кенг қамровли тадбирда 237 нафар пробация назоратидаги шахслар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Уларнинг бир қанчаси доимий иш билан таъминланган бўлса, 4 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 139 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари, соҳа раҳбарлари келгусида пробация назоратида турган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, жазо ўташдан қасддан бўйин товламаслик, ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича профилактик суҳбат ҳам олиб бордилар.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.