Қоракўл тумани ИИБ пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар билан сайёр қабул ўтказилди. Унда жазодан озод қилишни сўраб мурожаат қилган 17 нафар тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, меҳнатга ижобий ёндашиб, жазони ўташ тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиб келаётган назорат остидаги шахс Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари озод қилинди. Аксинча, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазодан бўйин товлаб келган 1 нафар назоратдаги шахснинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Шунингдек, сайёр қабулда иш сўраб мурожаат қилган 2 нафар назорат остидаги шахснинг бандлиги таъминланди.
Ҳ. ШОДИЕВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
