Қашқадарё вилояти 3-сектори раҳбари, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш ўқув курслари фаолияти билан яқиндан танишди. 

Шунингдек, ҳунар ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди. Ёшларга ҳунар ўрганиш давомида ҳар бир дарс машғулотини қунт билан ўрганиб, келажакда юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассис бўлиш лозимлигини уқтирди. 

Полковник Абдувоҳид Исмоилов сўнг Қарши шаҳри “Ойдин” маҳалласи еттилиги билан суҳбатлашди. Маҳалладаги иқтисодий-ижтимоий ҳолат, уюшмаган ёшлар, ишлаш ёки бошқа мақсадларда хорижий давлатларга узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича масъулларга ўз таклиф ва тавсияларини берди. 

 Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.