Поп тумани 3-сектор ҳудудидаги “Озод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Озод”, “Нуробод” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. 

Ҳозирга қадар 300 нафардан зиёд фуқаро педиатр, невропотолог, окулист, болалар шифокори, гинеколог, кардиолог сингари мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди. Уларга тегишли маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

 Тиббий кўрик давом этмоқда.

Гулчеҳра Бувамирзаева, 

"Ростда" мухбири.

Наманган вилояти.