Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 27 августдаги фармони асосида мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахслар жазони ўташ муассасаларидан озод этилди. Шунингдек, улардан яна бир қанчасининг жазолари енгиллаштирилди.
Чунончи, 5 нафар жиззахлик маҳкумга ҳам инсонпарварлик тамойили қўлланди. Уларнинг бирининг жазоси енгиллаштирилган бўлса, 4 нафари эркинликка чиқарилди. Жиззах вилояти ҳокимлигида 4 та сектор раҳбари, хусусан вилоят ҳокими Эргаш Салиэв, вилоят прокурорининг ўринбосари Сарвар Бозоров, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатовнинг озод этилган 4 нафар фуқаро билан мулоқоти бўлиб ўтди.
Мазкур жараёнда ушбу шахслар турар жой ва иш билан таъминлаш, ер участкаси ажратиш, уй таъмири борасида ёрдам сўрадилар. Секторлар масъуллари томонидан мазкур масалаларни ҳал қилиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
