Халқаро хотин-қизлар куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди. Унда ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган аёл ходимлар, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва соҳанинг фахрий аёлларига эҳтиром кўрсатилди.
Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, хотин-қиз ходимларнинг 1 нафари “Аъло хизматлари учун”, 5 нафари “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, 2 нафари фахрий ёрлиқ ва 2 нафари эсдалик қўл соатлари билан тақдирланди. Бундан ташқари, вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига билан барча ходималарга пул мукофоти ҳамда вилоят ИИБ бирлашган касаба уюшмаси кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
"Постда" мухбири.
Сурхондарё вилояти.
