Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг 53-сессиясида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Санжар Жабборовнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Бошқарма бошлиғи ўз ҳисоботида секторга қарашли ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб, мавжуд муаммоларни санаб ўтди. Шундан сўнг вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили, жиноятларнинг ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан жойлардаги муҳокамалари, маҳаллаларда аёллар ва ёшлар билан олиб борилаётган ишлар натижадорлиги бўйича ҳам сўз юритилди.
Депутатлар, корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтган сессиянинг ушбу масаласи қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлиб, ҳар бир масала ва кўтарилган муаммонинг ечими бўйича Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
