Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев иштирокида вилоят ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари ва шаҳар-туман Иибларнинг барча шахсий таркиби иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш ҳамда шахсий таркиб ўртасида содир этилаётган хизмат интизоми ва қонунбузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида бошқарма бошлиғи ҳозирги кунда ички ишлар органи ходимларига давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлар ва яратилган шароитларга қарамасдан таъмагирлик ҳамда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби қонун бузиш ҳолатлари юз бераётганлигини танқид қилиб, хизмат интизоми ва қонун бузиш ҳолатларини содир этган ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъкидлаб, ҳар бир ходим фаолияти давомида биринчи ўринда фуқароларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб хизмат қилиши, улар томонидан келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддатда қонуний ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.