Термиз шаҳридаги “Алпомиш” аренасида вилоят ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида ҳарбий эстафета ташкил этилди.

“Юксак жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик” шиори остида ўтган мусобақада шаҳар-туман Ииблардан жами 15 та жамоа қатнашиб, иштирокчилар югуриш, ўрдаксимон юриш, тош кўтариш, қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш каби шартларда беллашдилар. 

Мусобақа якунига кўра, Шеробод тумани ИИБ жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, қизириқлар иккинчи, қумқўрғонликлар учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхонддарё вилояти.